Ўзбекистон термасининг яримҳимоячиси Эроннинг “Истиқлол” клуби билан шартнома имзолади

Дата: 22:27, 17-01-2017.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон термасининг яримҳимоячиси Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клуби билан шартнома имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Хабар берилишича, Эрон жамоаси билан келишув 1,5 йилга тузилган.

Sports.uz манбасига кўра, шартнома қиймати $500 мингга тенг.

С.Жепаров Теҳронда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва соғлигида ҳеч қандай муаммолар топилмаган.

Эслатиб ўтамизки, Жепаров 2008 ва 2011 йилларда “Осиёнинг энг яхши футболчи”си бўлган эди.

У турли йилларда тошкентнинг “Пахтакор” ва “Бунёдкор”, “Сеул” ФК ва “Сеонгнам Ильва Чунма”, “Ульсан Hyundai” клубларида, Саудия Арабистонининг “Ал-Шабаб” жамаоларида ўйнаган.

Миллий терма учун 121 ўйин ўтказиб, 25 гол киритган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: