Ўзбекистон термасининг жаҳон чемпионатига чиқиш-чиқмаслиги энди Фижига боғлиқ
Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термасининг U-20 Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатига чиқиш масаласи энди Фижига боғлиқ, деб хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).
Яқинда терма жамоа Гондурас билан ўйинда ажойиб комбинациялар орқали уч гол уриб, ўйинда устунликка эга бўлган бўлсада, дарвозасидан тўрт гол ўтказиб юборди. Гуруҳдаги бошқа ўйинда немислар Фижини 8:1 ҳисобида енгдилар.
Ҳозирда гуруҳда Германия ва Гондурас учтадан очкога эга, Ўзбекистон ва Фижи битта ҳам очкога эга эмас.
4 июнда Германия ва Ўзбекистон майдонга тушади, Гондурас ва Фижи ҳам куч синашади. Агар жанубий америкаликлар ғалаба қозонишса, ўзбек футболчилари уларга ета олмайди. 7 июнда гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Германия Гондурас билан, Ўзбекистон эса Фижи билан беллашади. Агар немислар ва гондурасликлар гуруҳдаги биринчи ўрин учун ўйнашса, мазкур ўйин ҳеч нарсани ҳал қилмайди.
Шу сабабли, Равшан Хайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон термасини фақат мўъжиза қутқариб қолиши мумкин. Ушбу мўъжиза Фижи Гондурасни енгган ёки ҳеч бўлмаса дуранг ўйнаган ҳолдагина содир бўлади.