Ўзбекистон терроризм хавфи энг кам бўлган давлатлар рўйхатига кирди

Дата: 15:08, 20-11-2017.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон терроризм хавфи энг кам бўлган давлатлар рўйхатига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Терроризм глобал индекси - 2017” ҳисоботига асосланган ҳолда.

Айни пайтда республика индексдаги ўрнини яхшилади: агар Ўзбекистон 2016 йилда 117-ўринни эгаллаган бўлса, 2017 йилда 125-ўрин. Рейтингга жами дунёнинг 163 мамлакати кирган.

Хусусан, рейтингнинг биринчи поғонасида терроризмдан энг кўп жабр кўрган мамлакат жойлашган, 130-поғонасида эса ҳужумларга дуч келмаган давлат жойлашади. Шу сабабли, ўрин қанча паст бўлса, террор хавфи шунча паст бўлади.

Қайд этиб ўтамизки, Ўзбекистондаги террорчилик хавфи даражаси максимал 10 баллдан атига 0,077 баллни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамизки, “Терроризм глобал индекси - 2017” (Global Terrorism Index) дунё мамлакатларида террорчилик хавфини аниқлайди. Индекс Иқтисодиёт ва тинчлик институти (Institute for Economics and Peace) томонидан тузилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: