Ўзбекистон тезёрдами Damas автомобилларидан воз кечади
Тошкент. 28 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон тезёрдами Damas автомобилларидан воз кечади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2021 йилгача Damas автомашиналаридан бутунлай воз кечиб, халқаро стандартлар даражасида жиҳозланган замонавий тезёрдам машиналарига ўтади. 2019 йил охирига қадар барча тезёрдамларда қулай алоқа ва GPS тизимини тўлиқ ўрнатиш белгиланган, бу эса машиналарнинг чақирувларга йўналтирилишини тез таъминлайди", – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, бугунги кунда аҳоли учун Damas, Hunday, Toyotta русумидаги 2,5 мингга яқин замонавий машиналар тезёрдамларга хизмат кўрсатмоқда. Энди мамлакатда 13 минг аҳоли учун битта тезёрдам машинаси тўғри келмоқда.
Сурат манбаи: gtn.uz