Ўзбекистон тезюрар поездларнинг GoEuro рейтингида АҚШдан кейинги 17 ўринни эгаллади

Дата: 17:48, 28-03-2016.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон тезюрар поездларнинг GoEuro рейтингида АҚШдан кейинги 17 ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тезлик рекорди бўйича Ўзбекистон (255 км/с) Россия (290), Австрия (275) ва АҚШдан  (265)ортда, лекин Финляндия (242), Португалия (237) ва Норвегиядан (210) олдинда.

Ишчи тезлиги бўйича Ўзбекистон (250 км/с) рейтингнинг 13 ўрнида ва “қўшнилар” орасида фақат Тайван (9-ўрин, 300 км/с) ва Голландиядан (10-ўрин, 300) ортда.

Шу билан бирга, аҳолини қамраб олиш бўйича Ўзбекистон (9,01%) 16-ўринни эгаллаб, Голландия, Хитой ва Португалиядан ортда. Шу билан бирга Бельгия, Туркия ва АҚШдан олдинда.

Эслатиб ўтамизки, GoEuro – халқаро ташкилот бўлиб, ҳаво, темир йўл ва автобус саёҳатларига кетадиган йўл вақтларининг солиштириш билан шуғулланади. Ташкилот GoEuro (Нью-Йорк, АҚШ) корпорацияси томонидан бошқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: