Ўзбекистон ўтган йили $13,2 млрдлик инвестицияларни ўзлаштирди

Дата: 10:42, 13-03-2014.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистонда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 27,55 трлн сўмга($13,2 млрд) етди, бу, 2012 йилдагига қараганда 9,8% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестицияларнинг ярмидан кўпи – 51,4% саноат ҳисобига тўғри келган. Мамлакат ичида уй-жой қурилиши дастурининг фаоллашиши натижасида 63,1% эга бўлган ушбу тармоқ ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган инвестицияларни ўзлаштириш бўйича етакчи бўлди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотида 2013 йилда нодавлат тармоғи барча ўзлаштирилган инвестицияларнинг 78,1% таъминлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: