Ўзбекистон ТИАИСВ раҳбари АҚШ билан савдолар ҳажмини “жуда кам” деб атади

Дата: 18:09, 02-02-2017.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо (ТИАИСВ) вазири  Элёр Ғаниев АҚШ билан савдолар ҳажмини “жуда кам” деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу билан бирга Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлик ҳажмлари жуда оз деб ҳисоблаймиз ва ўзбек томони америка компания, америка бизнесининг Ўзбекистондаги мавқеи кенгайишидан манфаатдор”, - деди Э.Ғаниев Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлисида.

Вазир ўтган йилда ўзаро савдо ҳажми $450 млндан ошгани ва ўсиш 70% атрофидани ташкил қилганини таъкидлаб ўтди.

“Энг аввало биз энергетика, нефть-газ, автомобилсозлик, энергия тежовчи технологиялар, машинасозлик, кимё, электрон ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда юқоритехнологик тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни назарда тутяпмиз, бугунда озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайт ишлаш ривожига ҳам катта эътибор қаратилмоқда”, - деб қўшимча қилди ТИАИСВ вазири.

Шунингдек, Ғаниев Ўзбекистон бугун энергия тежовчи ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Олдин хабар берилгани каби, 1 февралда Тошкентда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси йиғилиши бўлиб ўтди. АҚШ делегациясига АЎСП раиси Кэролин Лэмм бошчилик қилмоқда.

Маълумот ўрнида, 2016 йилдаги $453,8 млнлик товар айланмасининг $44,4 млнини экспорт, $409,4 млнини импорт ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда америка капитали иштирокида 164 компания ишлаб турибди, Булардан 122 ҚК ва 42таси 100% хориж капитали иштирокида. Мамлакатда 29 америка компаниясининг ваколатхонаси рўйхатдан ўтказилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: