Ўзбекистон ТИАИСВда Корея Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 22:57, 22-05-2014.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – 21 майда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Корея Республикасининг мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ли Ук Хён билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вазирлик матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техникавий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Иқтисодиётнинг турли тармоқлари, аввало нефтехимия, кимё, машинасозлик, электротехник, фармацевтика, текстиль, саноат соҳаларидаги истиқболли инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар яқинда Тошкентда бўлиб ўтиши кутилаётган икки мамлакат ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг навбатдаги йиғилишига тайёргарликни давом эттириш ҳақида келишувга келдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: