Ўзбекистон тиббий олий таълим муассасаларининг битирувчилари 3 йил давомида поликлиника ва врачлик пунктларида ишлаб берадилар
Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Эндиликда Ўзбекистон тиббий олий таълим муассасаларининг бюджет ҳисобидан ўқиган битирувчилари 3 йил давомида қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда ишлашга мажбурлар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.
“Янги тартиб 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб кучга киради, битирувчилар эса мажбурий равишда доимий яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлаш учун юборилади. Бундан бош тортилган ҳолда талаба давлат бюджетига энг кам иш ҳақининг 400 баробари миқдорида товон пули тўлаши керак”, - деб таъкиланади ҳужжатда.
Битирувчининг мажбурий амалиёт ўташ жойини ўзгартириши учун асосли сабаблари мавжуд бўлган тақдирда (турмуш қуриш, бошқа ҳудудга доимий яшаш учун кўчиш) у иш жойини қайта кўриб чиқишни талаб қилиш илтимоси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўқиш тугатганидан сўнг магистратура ёки клиник ординатурага ўқишга кирган битирувчиларнинг тақсимланиши, ўқиш шаклидан қатъи назар, уни тугатгандан сўнг амалга оширилади.


