Ўзбекистон тиббиёт саноати 2014 йилнинг январь-мартида 17,7% ўсди

Дата: 12:40, 22-04-2014.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон тиббиёт саноати корхоналари 2014 йилнинг январь-март ойда умумий қиймати 112,4 млрд сўмлик ($49,38 млн) маҳсулот ишлаб чиқарди, бу ўтган йилнинг шу давридагига солиштирганда 17,7% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълумотларига асосганган ҳолда. Бундан ташқари, вата, сурп ва шунга ўхшаш фармацевтик моддалар билан қопланган материаллар ишлаб чиқариш 2,6 бараварга ўсди.
Тармоқнинг йирик корхоналари пенициллинлар ва таркибида ушбу модда бўлган дори-дармонлар ишлаб чиқаришни 14,8%, провитаминлар, витаминлар ва таркибида витаминлар бўлган препаратлар, антибиотиклар ишлаб чиқаришни 2,6 бараварга оширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: