Ўзбекистон тиббиёт саноати корхоналарининг деярли бешдан бири жорий йилда ташкил этилган

Дата: 16:24, 28-10-2015.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон тиббиёт саноати корхоналарининг деярли бешдан бири жорий 2015 йилда ташкил этилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирги пайтда республикада тармоқнинг 252 корхонаси фаолият кўрсатмоқда, улардан 49 жорий 2015 йилда янги ташкил килинган корхоналардир”, - дейилади республика Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

2015 йилнинг январ-сентябр ойларида, тиббиёт саноати корхоналари томонидан 498,3 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 130,2% ташкил қилган.

“Ҳисобот даврида ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан тармоқдаги йирик саноат корхоналари томонидан дори воситаларини ишлаб чиқариш оширилди, жумладан, шиша ампулалар ишлаб чиқариш 4,9 мартага, провитаминлар, витаминлар ва уларнинг ҳосилалари 2,5 мартага, таркибида гормонлар ёки антибиотиклар бўлмаган медикаментлар ишлаб чиқариш 1,6 мартага ошди”, - деб таъкидланади хабарда.

Статқўмита маълумотларига кўра, тиббиёт тармоғида ишлаб чиқариш ҳажмининг энг кўп қисми Тошкент шаҳри (тармоқнинг жами ҳажмидаги улуши 56,4%), Тошкент (21,1%), Наманган (7,3%), Сирдарё (6,8%) вилоятлари корхоналарига тўғри келмоқда”.

Шунингдек, хабарда кичик бизнес субъектларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши хамда рағбатлантирилиши натижасида жорий йилда улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тиббиёт тармоғидаги улуши 65,6% етгани, ўсиш суръати ўтган йилнинг 9 ойлигига нисбатан 156,1%ни ташкил этгани ҳам таъкидланмоқда.

$1 = 2677,75 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: