Ўзбекистон тиббиётига Дубай $1 млн ажратади

Дата: 15:32, 07-06-2019.

Тошкент. 7 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон тиббиётига Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари) $1 млн ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 24 март куни БААга расмий ташрифи чоғида келишувга эришилди.

"Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов ва Дубай амирлиги ҳукумати ваколатхонаси раҳбари Султон Халифа Султон Белобайда Алсуаиди Ўзбекистон тиббиёт муассасалари техник ёрдами доирасида 1 млн долларлик техник ёрдам кўрсатиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолади", дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, келишув тиббий хизмат сифатини янада ошириш ва аҳолининг мамлакатда замонавий юқори технологик тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжлари учун хизмат қилади.

Сурат манбаи: minzdrav.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: