Ўзбекистон тиббиётига электрон тизим жорий этилмоқда

Дата: 16:24, 24-12-2018.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон тиббиётига электрон тизим жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов юртимизга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси бўлими директори К. Стейн бошчилигида ЖССТделегацияси билан учрашди.

“Унда “2018 – 2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллиги ўртасидаги икки йиллик ҳамкорлик келишуви” доирасида соғлиқни сақлаш ахборот тизими ва маълумотларни бошқариш учун халқаро стандартлардан фойдаланиш бўйича техник кўмаклашув амалга ошириш режалари муҳокама қилинди”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, мазмунли мулоқот давомида соғлиқни сақлаш ахборот тизимини ривожлантириш “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, кадрлар салоҳиятини мониторинг қилиш, баҳолаш, ўқитиш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказиш, халқаро экспертларни жалб этиб, соҳа мутахассислари учун тренинглар ўтказиш, электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга грантлар ажратиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон тиббиёт тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш доирасида соҳага доир маълумотларни бошқариш жараёнига грантлар ажратиш, тиббиётда электрон тизимни татбиқ этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилди.

 

Сурат манбаи: http://www.aif.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: