Ўзбекистон ТИФ Миллий банки АЖга айлантирилди

Дата: 10:37, 03-12-2019.

Тошкент. 3 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Акциядорлик жамиятига (АЖ) айлантирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" унитар корхонасини (Ўзмиллийбанк) "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки" АЖ ("ЎМБ" АЖ)га айлантириш тўғрисидаги таклифга ( ... ) розилик берилсин", - дейилади президентнинг тегишли қарорида.

Ҳужжатга кўра, "ЎМБ" АЖ таъсисчилари Молия вазирлиги ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бўлди.

Қарорда "ЎМБ" АЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳам белгиланган. Хусусан, АЖ аҳолига чакана банк хизматларини ривожлантириб, ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)дан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этмоқда.

Сурат манбаи: yandex.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: