Ўзбекистон ТИФ Миллий банки очиқ аукционда 17 ишлаб чиқариш корхонасини сотади

Дата: 13:58, 09-06-2014.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) Миллий банки очиқ аукцион орқали 17 ишлаб чиқариш корхоналарини сотади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот банк сайтида жойлаштирилган.
Сотиладиган объектлар орасида бошланғич қиймати $29 млн атрофида бўлган ООО “FARG'ONA KIMYO ZAVODI”, ООО “OQ SAROY TEXTILE” ($24,6 млн), ООО “NAMANGAN TO’QIMACHI” ($28,2 млн) ва бошқа бир қатор йирик корхоналар бор.
Жами, 17 корхона сотувга қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: