Ўзбекистон тинчликсеварлик рейтингида Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистондан юқори ўринда

Дата: 15:26, 02-06-2017.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Иқтисодиёт ва тинчлик институти томонидан тузилган тинчликсерварлик рейтингида Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистондан юқорида турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2017 йилда Ўзбекистон рейтингда 163 мамлакат ичида 101-ўринни эгаллади ва ўтган йилга нисбатан 8 поғона кўтарилди. Бу минтақадаги энг яхши кўрсаткичнинг биридир.

Қирғизистон рейтингда 12 поғонага кўтарилди ва 111-ўринни эгаллади.

Ўзбекистондан қуйида Тожикистон – 118- (+4), Афғонистон – 162- (-2) ва Туркманистон – 119- (-13) бормоқда.

Яқин қўшнилар орасида рейтингда энг юқори поғонада Қозоғистон жойлашган (72-, +3).

Латвия, Эстония ва Литва навбати билан 32-, 36- ва 37- ўринларда қолган.

Россия ва Украина индекси “жуда қуйи” мамлакатлар сирасига киришди (151- ва 154-).

Дуёнинг энг тинчликсеварлик мамлакатлари деб Исландия, Новая Зеландия ва Португалия тан олинди, рўхат охирида эса Ироқ, Афғонистон ва Сурия бор.

Хитой 116-ўринга кўтарилди. АҚШ 11 ўринга қуйилаб, 114 ўринга жойлашди.

Жаҳон мамлакатлари тинчликсеварлик рейтинги 2007 йилдан бери эълон қилинади. Рейтинг зўравонлик ишлатилган жиноятлар, сиёсий террор, қуролни топиш имконияти, ички низолар ва бошқа кўрсатичлар асосида тузилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: