Ўзбекистон тинчликсеварлик рейтингида тўрт собиқ совет республикаларини ортда қолдирди
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти институти томонидан тузилган жаҳон мамлакатлари тинчликсеварлик рейтингида 113-ўринни эгаллади ва Қирғизистон, Озарбайжон, Украина ва Россияни ортда қолдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Рейтингга дунёнинг жами 162 мамлакати кирди.
Исландия, Дания ва Австрия жаҳондаги энг тинчликсевар мамлакатлар деб топилди.
Собиқ совет мамлакатлари орасида Ўзбекистондан юқорида Қозоғистон (87-), Арманистон (91-), Туркманистон (106-) ва Таджикистон (108-) жойлашган. Қуйида эса юқорида келтирилган Қирғизистон (121-), Озарбайжон (132-), Украина (150-) ва Россия (152-) бормоқда.
Эслатиб ўтамизки, мамлакатларнинг тинчликсеварлик рейтинги 2007 йилдан бери ҳар йили “Инсоният истиқболлари” глобал лойиҳаси доирасида чоп этилади. Рейтинг зўравонлик жиноятлари, сиёсий террор, қуролдан фойдланиш имконияти мавжудлиги, ички низолар, давлатнинг қуролланиши каби кўрсаткичлар асосида тузилади. Ҳар бир кўрсаткичлар гуруҳи бўйича мамлакатларга 1дан 5 баллагача баҳо берилади. Мамлакат баллари қанча кам бўлса, у шунча тинчликсевар ҳисобланади.