Ўзбекистон ТИВ 30 хорижий мухбир аккредитациядан ўтган

Дата: 13:18, 30-12-2015.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 30 хорижий мухбир, шунингдек, 7 мухбирлик пунктлари (бюролари) аккредитациядан ўтган. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Давлат муассасалари, компаниялар, жамоатчилик ташкилотларининг кўплаб мурожаатлари муносабати билан шуни хабар қиламизки, 2015-йил 29-декабр ҳолатига кўра етакчи хорижий ахборот агентликлари, телеканаллари ва бошқа ОАВ вакиллари бўлган 30та мухбир ва 7та мухбирлик пунктлари (бюро) Ташқи ишлар вазирлигида расман аккредитациядан ўтган”, - дейилади хабарда.

Хусусан, мухбирлар рўйхатига Хитой ОАВ 14 вакили, 5 Туркия вакили, 2тадан Россия, Буюк Британия, Озарбайжон ва Афғонистон вакиллари, 1тадан Покистон ва Эрон вакиллари кирган. Мухбирлик пунктлари рўйхатига “АзерТаж” ахборот агентлиги (Озарбайжон), “Синьхуа” (ХХР) ва “Кабар” (Қирғизистон) ахборот агентликлари, “Arezu Radio TV” (Афғонистон) ва “ТRТ” (Туркия) телерадиокомпаниялари, “Цзинцзи Жибао” (ХХ) газетаси, BBC World Service Monitoring (Буюк Британия) хизмати кирган.

ТИВ веб-сайтида таъкидланишича, Ўзбекистонда расман фаолият юритаётган чет эл матбуоти вакиллари ҳақидаги маълумот ТИВ веб-саҳифасида тезкор янгиланади ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида эълон қилинади. Бундан ташқари, махсус бўлимда эса хорижий ОАВ вакилларининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтиш тартиби ҳақидаги маълумот ҳам жойлаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: