Ўзбекистон ТИВ АҚШ алоҳида топшириқлар бўйича элчиси билан учрашди

Дата: 16:00, 22-09-2016.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Кеча, 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов диний эркинлик соҳасида АҚШнинг алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси Девид Саперштейн билан учрашди, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Таъкидланишича, мулоқот чоғида диний эркинликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликка доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.

“Учрашувда томонлар конструктив ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидлади”, - дейилади хабарда.

Хабар берилишича, А.Камилов БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ишида иштирок этаётган Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 13 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ўз ишини бошлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: