Ўзбекистон ТИВ Афғонистон бўйича конференцияда қуролланган мухолифат иштироки ҳақидаги саволга жавоб берди

Дата: 14:00, 13-03-2018.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ Афғонистон бўйича конференцияда қуролланган мухолифат иштироки ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, “Рейтер” агентлигининг саволи халқаро конференцияда “Толибон” ҳаракати вакилларининг иштирок этиш имконияти ҳақида бўлди. ”Ушбу маълумотни тасдиқлаш ёки рад этиш ва форумда хорижий мамлакатдар делегацияларининг иштирок этиш даражасига аниқлик киритиш мумкинми”, - деб сўради “Рейтер” агентлиги.

“ТИВ Ўзбекистон томонидан Афғонистон бўйича ўтказилаётган юқори даражадаги конференцияга БМТ Бош котиби ва ташкилотнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили, Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, шунингдек, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари таклиф этилган, шунингдек, Қатарга таклиф йўлланган”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг сайтида жойлаштирилган хабарда.

Таъкидланишича, 12 март кунигача бўлган ҳолат бўйича форумда Афғонистон Эрон, Ҳиндистон, Россия, Туркия, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари, Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, БМТнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили иштирок этиши дипломатик алоқалар орқали тасдиқланган.

“Конференциянинг бошқа иштирокчилари бўйича маълумот яқин орада маълум бўлиши” ҳам таъкидлаб ўтилган.

“Толибон” ҳаракатига келсак, ундан ҳалигача на Афғонистон ТИВ, на тўғридан-тўғри конференцияда иштирок этиш истагини билдирилган мурожаат етиб келгани йўқ”, - деб таъкидланади хабарда.

Шу билан бирга, хабарда айтилишича, форум иштирокчилари Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати ўртасида ҳеч қандай олдиндан шартларсиз тўғридан-тўғри музокараларнинг тезда бошланиши зарурлиги ҳақида умумий позицияларини билдирадилар. “Якуний Тошкент декларациясига кирадиган принципиал тезис – тинчлик жараёни афғонларнинг ўзлари раҳбарлиги ва уларнинг кучлари билан БМТ Бош ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгаши резолюция ва қарорларига мувофиқ ўтиши зарур, деган тезисдир.

Яна бир ҳал қилувчи жиҳат: халқаро ҳамжамият терроризмнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига қатъийян қаршидир”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: https://korrespondent.uz/6597

Янгилик билан ўртоқлашиш: