Ўзбекистон ТИВ Актюбинск вилоятидаги ЙТҲ ҳалок бўлган ва жабрланганлар рўйхатини эълон қилди
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) ҚР Актюбинск вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланганлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ асосланган ҳолда.
“Жароҳатланганларга Актюбинск вилояти Айтекебий тумани “Комсомол” посёлкаси касалхонасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Актюбинск вилоятининг Фавқулодда вазиятлар бўйича департаментидан олинган маълумотга кўра йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил жароҳат олган фуқаролар психологик реабилитациядан ўтказилмоқда”, - дейилади ТИВ консуллик бошқармасининг жума куни ташқи сиёсий муассаса сайтидаги хабарида.
Шунингдек, ҳодиса оқибатида Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Фавқулодда вазиятлар бўйича департаментида “ишонч телефонлари” очилди: +7 713-256-29-62.
Актюбинск вилояти ҳокимияти томонидан туман касалхонаси қабулхонасининг қуйидаги телефон рақами ҳам тақдим этилди: +7 713 392 14 97.
“Ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар уларнинг оила аъзолари ва яқинларини ҳабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлимлари ва вилоят ҳокимиятларига юборилди”, - деб таъкидланади хабарда.
Ўзбекистоннинг Қозоғизтондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2017 йилнинг 20 июн куни Актюбинск вилояти Айтекебий тумани Карабутак посёлкасидан 20 километр узоқликда “Самара-Чимкент” трассасининг 946 километрида соат 10.20да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди (“Мерседес” маркали икки қаватли йуловчилар автобуси ағдарилиб кетди). Мазкур ҳодиса оқибатида 52 киши (50 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва 2 та Қозоғистон Республикаси фуқароси) жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга кўра 9 киши ҳалок бўлган ва 18 киши (17 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва 1 та Қозоғистон Республикаси фуқароси) турли даражадаги тан жароҳати олган.
Ҳалок бўлган фуқаролар рўйхати:
1. Жумаев Тоштемир Ахмадович 1988-йил 24-июлда туғилган, Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани, “Бандихон” ҚФЙ, Қизилқалоқ кўчасида рўйхатда туради.
2. Эргашев Музаффар Абубакирович 1991-йил 22-апрелда туғилган, Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Бандихон” ҚФЙ, Қизилқалоқ кўчасида рўйхатда туради.
3. Қаххоров Ўлмасбек Буронбоевич 1982-йил 17-мартда туғилган, Андижон вилояти, Марҳамат тумани, “Кўтарма” ҚФЙ, Кичик кўтарма кўчасида рўйхатда туради.
4. Алиев Шохрухбек Шавкат угли 1990-йил 22-ноябрда туғилган, Андижон вилояти, Бўз тумани, “Ховас” ҚФЙ, Завроқ кўчасида рўйхатда туради.
5. Мўминов Абдурасулхон Парпиевич 1984-йил 12-октабрда туғилган, Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, “Зарбдор” ҚФЙда рўйхатда туради.
6. Холбоев Анваржон Акрамжонович 1988-йил 30-августда туғилган, Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, “Қатортол” ҚФЙ, Пинаж кўчасида рўйхатда туради.
7. Турсунов Қудратали Рустамалиевич 1981-йил 20-июнда туғилган, Наманган вилояти, Чуст тумани, “Шўркент” ҚФЙда рўйхатда туради.
8. Қурбонов Иқболжон Илхомжонович 1987-йил 13-майда туғилган, Фарғона вилояти, Риштон тумани, “Меҳнатобод” ҚФЙда рўйхатда туради.
9. Қодиров Зохиджон Зоирович 1982-йил 15-апрелда туғилган, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, “Яккатут” ҚФЙда рўйхатда туради.
Жароҳатланганлар рўйхати:
1. Холматов Исламжон Одимович 30.05.1981-й.
2. Тагаев Исмоил Абдуллаевич 01.03.1980-й.
3. Носиров Ғуломжан Абдужаббарович 25.09.1980-й.
4. Хўжаев Шермонат Хурмонотович 02.03.1988-й.
5. Насипов Олимжон Абдихалидович 12.11.1977-й.