Ўзбекистон ТИВ бўлинмасининг янги бошлиғи тайинланди

Дата: 12:28, 23-05-2018.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) бўлинмасининг янги бошлиғи тайинланди, деб хабар беради муассаса матбуот хизмати.

“ТИВнинг МДҲ ва ШҲТ тузилмалари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатори этиб Рахматулла Нуримбетов тайинланди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтмизки, у илгари Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги Элчихонаси биринчи котиби лавозимида ишлаган.

Сурат манбаи: http://goodallbrazier.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: