Ўзбекистон ТИВ делегацияси хитойлик ҳамкасблари билан учрашди

Дата: 14:07, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – 23 август куни Янчжоу шаҳрида (Цянсу провинцияси, Хитой) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Хуэйлай билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Суҳбат чоғида ШҲТ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда Хитойнинг ташкилотга жорий раислигига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг қатор жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: