Ўзбекистон ТИВ делегацияси Тожикистонга сиёсий маслаҳатлашувларга етиб боради

Дата: 10:51, 24-12-2015.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ делегацияси Тожикистонга сиёсий маслаҳатлашувларга етиб боради, деб хабар қилади пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Бугун 24 декабр куни Саидакрам Ниезхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ТИВ делегацияси Душанбега етиб келади”, - деб хабар беради ТР ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти.

24-25 декабрда Душанбеда тожик-ўзбек ТИВаро сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, ушбу сиёсий маслаҳатлашувлар Душанбеда 17-18 декабрда ўтказилиши режалаштирилган, лекин томонларнинг ўзаро келишувига кўра бошқа муддатга кўчирилган эди.

“Олдин мамлакатлар ўртасида ТИВаро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилмаган. Томонлар савдо-иқтисодий ва транспорт соҳаларидаги муносабатлар ривожини муҳокама қилиш, шунингдек, минтақавий масалалар, хусусан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашадилар”, - деди Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили.

Қайд этиш зарурки, собиқ ССРИ тарқаб кетганидан кейин Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатлари унчалик илиқ эмас. Хусусан, республикалар ўртасида авиаалоқа йўқ ва виза режими амал қилади.

Тожикистонга боручи барча темир йўллар ва автомобил транспорти билан ташиладиган юкларнинг кўпчилиги Ўзбекистон орқали ўтади. Расмий Душанбе кўпинча Тошкентни темир ва автойўлларни тўсишда айблайди. Ўзбекистон ушбу айбловларни радъ этиб келади.

Тошкент Тожикистонда Роғун ГЭС қурилишига қарши. Чунки ушбу иншоот бутун минтақа аграр тармоғи учун хавф туғдиради, деб ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: