Ўзбекистон ТИВ Франция сенатори билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Франция сенатори, “Франция – Марказий Осиё” Дўстлик гуруҳи аъзоси Жоэл Гаррио-Мейлам билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилади ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.
Учрашув Франция элчиси Жак-Анри Элс иштирокида бўлиб ўтди.
Суҳбат доирасида иккитомонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, авваломбор Ўзбекистон ва Франция парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Мулоқот давомида Жоэл Гаррио-Мейлам Франция Сенатида “Франция – Марказий Осиё” Дўстлик гуруҳи фаолияти тўғрисида маълумот берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида, қатор тадқиқот муассасаларида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралардан олган таассуротлартини сўзлаб берди”, – дейилади ТИВ хабарида.