Ўзбекистон ТИВ фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун call-марказ очди

Дата: 10:05, 29-12-2018.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун call-марказ очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Ташқи ишлар фуқаролар билан ишлашни мукаммаллаштириш, уларга тезкор ва ҳар томонлама кўмак кўрсатиш мақсадида вазирлиги “Call-марказ” ягона қисқа телефон рақамини ишга туширди. 1164 рақами 20 та каналга эга. +998-71-233-69-46 шаҳар рақами орқали ҳам телефон қилиш мумкин”, - дейилади вазирлик матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, call-марказ ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди.

Бундан ташқари, яқин вақтларда хориждан қўнғироқ қилиш учун махсус рақам ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, у туну кун ишлаши кутилмоқда.

Сурат манбаи: http://elephant-marketing.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: