Ўзбекистон ТИВ Human Rights Watch вакили билан содир бўлган ҳодисани ўрганмоқда

Дата: 11:31, 18-06-2019.

Тошкент. 18 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ Human Rights Watch нодавлат ташкилоти вакили билан содир бўлган ҳодисани ўрганмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Human Rights Watchнинг 2019 йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан Ўзбекистондаги ташкилот вакили Стив Свердлов билан қилган мурожаати ТИВга келиб тушди. Айни пайтда бу масала ҳар томонлама ўрганилмоқда", - дейилади ташқи сиёсат идораси хабарида.

Қайд этилганидек, натижалар бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

Ўзбекистон томони, Human Rights Watch компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда бу ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари билан ҳамкорликни давом эттиради.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Human Rights Watch вакили С.Свердлов Тошкентга ташрифи чоғида видеоблогер С.Комилова томонидан оғзаки ҳужумга учраган.

Human Rights Watch ўзбек блогерининг хатти-ҳаракатларини қоралади.

Сурат манбаи: xabar.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: