Ўзбекистон ТИВ Қирғизистон билан чегара орқали ўтиш пунктлари бўйича музокараларнинг нега тўхтатилганини изоҳлади

Дата: 15:30, 03-08-2015.

Тошкент. 3 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ Қирғизистон билан чегара орқали ўтиш пунктлари бўйича музокараларга доир расмий ҳабар тарқатди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилнинг 31 июлида Қирғиз Республикаси ТИВ сайтида Тошкентдаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қирғиз Республикаси ҳукумати ўртасидаги давлат чегарасидан ўтиш пунктларига доир 2004 йил 24 июлдаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича музокаралар “ўзбек томонининг учрашув шаклига доир ўзгаришлари қирғиз делегацияси таркиби тасдиқланганидан кейин йўллангани сабабли ўтказилмага”ни ҳақида маълумот пайдо бўлди”, - деб таъкидланади ТИВ хабарида.

Шу муносабат билан ўзбек томони музокаралар шаклига доир таклифлар Қирғиз Республикаси ТИВга Ўзбекистон Республикаси ТИВ нотаси билан жорий йил 5 июнида жўнатилгани, унда чегара, божхона, транспорт хизмати, ТИВ ташқи иқтисодий муассасалари вакиллари учрашувини мутлақ эксперт учрашуви шаклида ўтказиш таклиф этилганини таъкидлайди.

“Қирғиз томони фақат 24 июлда делегация таркибини тақдим қилди ва унинг мақоми эксперт даражасига ҳеч мос эмас эди. 26 июлда Ўзбекистон ТИВ ўзбек томони фикрини инобатга олишни таклиф қилди. 28 июлда қирғиз томони ўзбек томони фикри ҳисобга олинмаган жавобни тақдим этди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ТИВ расмий нота билан қирғиз томонига ҳозирда учрашувни улар томонидан таклиф этилган таркибда ўтказиш имкони йўқлигини билдирди”, – деб таъкидланади Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасаси хабарида.

Юқоридагиларга қарамасдан, ўзбек томони Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган алоқаларни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдиради, шунингдек, қирғиз томонидан иккитомонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишда конструктив ёндашувни кутади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: