Ўзбекистон ТИВ Ирландиянинг янги элчисини қабул қилди

Дата: 18:27, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ирландия Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдриан Макдейдни қабул қилди. Бу ҳақида ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклагани ҳам айтиб ўтилган.

“Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ирландия муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлатнинг парламентлари, ишбилармон доиралари, таълим муассасалари, фан, маданият ва санъат арбоблари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти томонидан тасдиқланган 2017-2021-йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор ёналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлатнинг парламентлари, ишбилармон доиралари, таълим муассасалари, фан маданият ва санъат арбоблари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш имконини яратади. Шу мазмунда истиқболли масалаларни биргаликда ҳал қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: