Ўзбекистон ТИВ Исроилга Навоннинг ўлими муносабати билан таъзия билдирди

Дата: 16:42, 11-11-2015.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Куни-кеча Тошкент шаҳридаги Исроил Давлати Элчихонасига ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан Исроилнинг собиқ президенти Исхоқ Навон вафоти муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТИВ хабарига асосланган ҳолда.

Жаҳон ОАВ 7 ноябрда Исроилнинг собиқ президенти Исхоқ Навон 95 ёшида вафот этгани ҳақида хабар қилган эди. У 1978-1983 йилларда давлатга раҳбарлик қилган. 1984-1992 йилларда таълим ва маданият вазири бўлган. 1992 йилда Ицхак Навон сиёсатдан кетиб, муваффақиятли муаллиф ва жамоат арбоби бўлиб танилган эди. У Қуддусда туғилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: