Ўзбекистон ТИВ ижтимоий тармоқда сохта пул йиғиш ҳақида огоҳлантирди

Дата: 14:36, 22-05-2019.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Instagram ижтимоий тармоғида сохта пул йиғиш ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бош консуллигининг берган маълумотига кўра, Екатеринбург шаҳрида (Россия) Instagram тармоғида номаълум шахсларнинг Тюмень шаҳрида фожиали тарзда вафот этган Ўзбекистон фуқароси жасадини ватанига келтириш мақсадида пул маблағларини йиғишда (ҳисоб рақами кўрсатилган) ёрдам сўраган видеомурожаати тарқатилмоқда.

"Тюмень вилояти бўйича Россия ИИВ бошқармасининг маълумотларига кўра, 2019-йил 1 майдан Ўзбекистон фуқароларининг ўлими/ҳалок бўлганлиги ҳақида оператив маълумот йўқ", - дейилади ташқи сиёсат бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Сурат манбаи: bomdia.eu

Янгилик билан ўртоқлашиш: