Ўзбекистон ТИВ хорижий ОАВ учун ШҲТ тадбирига аккредитацияни очди
Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ хорижий ОАВ учун ШҲТ тадбирига аккредитацияни очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташқи сиёсий муассаса сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2016-йилнинг 13-14-апрел кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котиблари учрашувини ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитасия қилишни бошлади”, - дейилади хабарда.
Маълумотда Хавфсизлик кенгаши котиблари учрашувини ёритишни истаган ОАВ вакиллари Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиши зарур бўлган ҳужжатлар санаб ўтилган.
ОАВ вакилларидан аризалар 2016-йилнинг 31-мартигача қабул қилинади.
“Хавфсизлик кенгаши котиблари учрашувини ёритишда иштирок этиш учун хорижий ОАВнинг топширган аризалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан уларнинг аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномасисиз Ўзбекистонга ташриф буюриш ва профессионал фаолияти билан шуғулланиш учун асос бўла олмайди”, - деб таъкидланади хабарда.


