Ўзбекистон ТИВ консуллик фаолиятининг якунларини сарҳисоб қилди

Дата: 12:29, 17-01-2019.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва чет элдаги консуллик муассасалари томонидан йил давомида 414361 та консуллик ҳаракатлари амалга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВдан маълум қилишларича, улар чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга киришлари учун виза бериш, биометрик паспортни алмашиш/бериш, ватанига қайтиш гувоҳномасини бериши, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш, нотариал ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ.

КҲДга виза олиш бўйича 115523 та (2017 йилда - 108502), апостил қўйиш бўйича 17301 та (2017 – 11480), легализатсия бўйича 8109 та (2017 – 7794) мурожаат келиб тушган.

“Амалга оширилган консуллик амаллари ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси (70412), Россиядаги элчихонаси (30611), Олма-ота шаҳридаги Бош консулхона (26137), Мозори Шариф шаҳридаги Консулхона (19896), Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси (19378) етакчилик қилади”, - дейилади хабарда

Ўзбекистонга қайтиш учун жами 36798 та (2017 йилда – 32733) гувоҳнома расмийлаштирилди. Паспорт алмаштириш бўйича 5240 та ҳужжат (2017 йилда – 5,934) расмийлаштирилди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобус ёниши (52 нафар қурбонлар ва 2 нафар жабрланганлар) натижасида жабрланганларга ёрдам бериш ва ҳалок бўлганлар танасини Ўзбекистонга қайтариш, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари жабрланган бошқа ҳоллар бўйича ишлар олиб борилди.

Қайд этилишича, Россия Федерацияси ҳудудида (Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон) ва Қозоғистон Республикасида (Олма-ота ва Ақтау) ва Хитой Халқ Республикасида (Гуанжоу) бош консулхоналар очиш бўйича ишлар олиб борилди. Ўш шаҳарида (Қирғизистон) Ўзбекистон Бош консулхонаси очиш масаласи ўрганилмоқда.

Бир йилда 307194 нафар чет эл фуқароларига визалар берилди, жумладан, 24426 таси электрон виза тизими орқали расмийлаштирилган.

2018-йил 10 февралдан эътиборан 7 мамлакат – Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Цингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилди, шунингдек, 39 мамлакат фуқаролари учун туристик визаларни олиш тартиби соддалаштирилди.

Шунингдек, 19 март куни Тожикистон билан 30 кунгача визасиз тартиб кучга кирди.
Ўзбекистон Президенти Фармонига билан 5-октябридан Франция фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилди.

 

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: