Ўзбекистон ТИВ “Марказий Осиё + Афғонистон” шаклидаги учрашувдаги иштирок даражаси бўйича тушунтириш берди

Дата: 11:39, 17-03-2018.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) “Марказий Осиё + Афғонистон” шаклидаги учрашувдаги иштирок даражаси бўйича тушунтириш берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Daryo.uz интернет-нашрининг “Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилганидек, 26-март куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё + Афғонистон” шаклда вазирларнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Таклиф этилган мамлакатлар вакилларининг учрашувда иштироки даражаси ва тадбир кун тартиби тўғрисида аниқлик кириш мумкинми?”, деган саволига ТИВ “2018-йил 26-март куни Тошкент шаҳридаги учрашувда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, мазкур шаклни қўллаб-қувватлаган БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази (МОПДММ) ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси (УНАМА) раҳбарлари иштирок этишлари кутилмоқда.”, - деб жавоб берди.

Вазирлар минтақада хавфсизликни таъминлаш, кўп томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар алоқалар, минтақавий интеграция жараёни, трансмиллий транспорт коридорларини яратиш исиқболларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Учрашув якунига кўра эришилган келишувлар, жумладан турли даражалардаги давлатлараро алоқалар ва кейинги учрашувнинг ўтказиш санаси тўғрисидаги маълумотни ўз ичига оладиган Қўшма баённома қабул қилиниши режалаштирилган.

Сурат манбаи: http://uznews.uz/ru/article/6098?_utl_t=fb

Янгилик билан ўртоқлашиш: