Ўзбекистон ТИВ НАТО идорасининг янги раҳбари қабул қилинди

Дата: 11:16, 11-02-2016.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкентдаги Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик бўйича НАТО ходими Бюроси раҳбари лавозимига тайинланган Розария Пулизини қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИВ хабар беришларича, суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган. Томонлар мулоқот чоғида халқаро ва минтақа сиёсатига оид баъзи масалалар юзасидан фикр алмашилганлар.

Қўшимча қиламизки, Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик бўйича НАТО ходими Бюросининг очилиши Тошкентда 2014 йил 16 майда бўлиб ўтган эди.

Марказий Осиё давлатлари билан алоқалар ва ҳамкорлик бўйича НАТО ходими Бюросини унча кўп бўлмаган ходимлар билан НАТОнинг жойлардаги дипломатик ваколатхонаси вазифасини бажариб, ташкилотнинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлари билан турли йўналишлардаги алоқаларига кўмаклашади. Буларга мудофаани режалаштириш ва таҳлил, ҳарбий таълим ва тайёргарлик, фуқаролик фавқулодда режалаштириш, илмий ва экологик масалаларда ҳамкорлик, жамоатчилик дипломатияси кабилар киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: