Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонда жабрланган фура ҳайдовчиларига мурожаат қилди

Дата: 11:30, 11-09-2019.

Тошкент. 11 сентябрь. ЎзТАГ - Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Қозоғистонда жабрланган фура ҳайдовчиларига мурожаат қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистон транспорт воситаларини тошбўрон қилиб шикаст етказилиши ва мазкур воқеа бўйича ижтимоий тармоқларда видео ва бошқа материаллар тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Актау (Қозоғистон)даги бош консуллиги Қозоғистон томони билан яқин ҳамкорликда ушбу масалани ўрганмоқда ва жабрланган ҳайдовчиларга тегишли чоралар кўриш учун фактларни аниқлаштиришни сўрайди", - дейилади ТИВ хабарида.

КазТАГ маълумотига кўра, Ўзбекистондан Атирау вилоятига келаётган фурага ҳужуми натижасида ҚР ЖКнинг "безорилик" моддаси бўйича судгача тергов бошланган. Ҳужумда балоғатга етмаган болалар гумон қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни назорати постидан тахминан 5 км узоқликда, номаълум шахслар Ўзбекистондан Атирауга юборилган оғир юкларни тошбўрон қилишган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда фураларнинг олд ойнаси эзилган ва ёриқлар билан кўрсатилгн видеотасвирлар чоп этилган.

Сурат манбаи: upl.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: