Ўзбекистон ТИВ “Озодлик” радиоси веб-сайтидаги мақолага муносабат билдирди
Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек тарафи “Озодлик” радиоси веб-сайтида 2017 йил 1 сентябрда чоп этилган “АҚШдаги ўзбек дипломатлари устидан президентга арз қилмоқдалар” сарлавҳали мақолага муносабат билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ хабарига асосланган ҳолда.
“Шу муносабат билан маълум қиламизки, Вашингтон шаҳрида бўлиб турган республика ТИВнинг масъул ходими Қадамбой Султоновга мактубдаги масалаларни муҳокама қилиш учун муаллиф билан учрашиш ваколати юклатилган. “Озодлик” радиоси интернет-манбааларида М.Халиковнинг манзили ва боғланиш учун бошқа маълумотлари келтирилмаганлиги сабабли редакция у билан алоқа ўрнатишда кўмак беради деб умид қиламиз”, - дейилади ТИВ хабарида.