Ўзбекистон ТИВ Португалиянинг янги элчиси қабул қилинди
Тошкент. 18 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ТИВ Абдулазиз Комилов куни кеча Португалия Республикасининг Ўзбекистондаги янгидан тайинланган ва қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Марио Годиньо де
Матушни қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). ТИВдан хабар беришларича, элчи Ўзбекистон Республикаси Президентига йўлланган ишонч ёрлиғини топширди.
Суҳбат чоғида ўзбек-португал кун тартибидаги бир қатор масалалар, баъзи халқаро муаммолар муҳокама этилди. Томонлар Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги муносабатларни ижобий баҳоладилар.
Ҳар икки томон савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан, шу жумладан, турли-туман юқоритехнологик соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига, манфаатдор эканликлари қайд этди. Суҳбатда икки мамлакатнинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги амалий ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилди.