Ўзбекистон ТИВ президент сайловларида қатнашаётган америкалик кузатувчини қабул қилди

Дата: 12:05, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ - Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШдан халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашаётган “Wиллиамс & Гарден” компанияси президенти Лиза Уилямсни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 “Мулоқот давомида Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида халқаро кузатувчилар иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабарида.

 Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: