Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ элчиси билан учрашди
Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – 11-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.
“Учрашувда олий даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-АҚШ учрашуви кун тартибидаги масалалар ва Ўзбекистон расмий делегациясининг АҚШга ташрифи дастурининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://www.uztag.info/ru/news/glava-mid-uzbekistana-vstretilsya-s-poslom-ssha