Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди

Дата: 13:33, 24-10-2017.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – 23-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

“Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сентябр ойидаги Нью-Йорк шаҳрига ташрифи ва АҚШ ишбилармонлари билан учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” юқори даражадаги халқаро конференцияда АҚШнинг нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: