Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШга иш тирифи билан боради
Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШга иш тирифи билан боради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2018-йилнинг 24-27-июл кунлари амалий ташриф билан АҚШда бўлади. Ташриф доирасида Диний эркинликни таъминлаш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этади”, - дейилади ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизматининг хабарида.
Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Вашингтон шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Сурат манбаи: https://www.azernews.az/region/123788.html