Ўзбекистон ТИВ раҳбари Беларусь элчисини қабул қилди

Дата: 14:39, 02-04-2018.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ – 31-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Беларус Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

“Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларус учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда мамлакатимиз Элчихонасининг Минск шаҳрида фаолият бошлашининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: http://agriculture.by/news/belorusskij-rynok/belarus-na-tret-uvelichila-postavki-selhozprodukcii-v-ukrainu-i-namerena-rasshirit-set-predprijatijjeksporterov

Янгилик билан ўртоқлашиш: