Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан тўғридан-тўғри мулоқотни “O‘zbekiston” ва “My5” телеканаллари намойиш қилади

Дата: 13:24, 05-07-2017.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан тўғридан-тўғри мулоқотни “O‘zbekiston” ва “My5” телеканаллари намойиш қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилишича, тўғридан-тўгри мулоқотда Ўзбекистоннинг хориждаги барча муассасалари ва яқинда очилган Ташқи ишлар вазирлигининг минтақавий ваколатхоналари раҳбарлари видеоконференция шаклида иштирок этишади. Тадбир Халқаро пресс-клуб майдончасида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, тўғридан-тўгри мулоқотга мурожжатларнинг муаллифлари, экспертлар ҳамда миллий ва хорижий ОАВ вакиллари таклиф этилади.

“Саволларни танлаб олишда кўпчилик ватандошларимизни безовта қилаётган мурожаатларга, жумладан “ўткир” мурожаатларга устуворлик берилади. ТИВ манзилларига келиб тушаётган саволлар телеэкраннинг “югурик сатри”га жойлаштириб борилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, барча хоҳловчилар, аввалгидек, ўзларини қизиқтирган саволларни Вазирнинг виртуал қабулхонаси, шунингдек, [email protected] расмий электрон манзили, ТИВнинг Facebookдаги расмий саҳифаси ва Telegramдаги канали орқали беришлари мумкин. Мурожаатлар тўғридан-тўгри мулоқот якунига қадар қабул қилинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: