Ўзбекистон ТИВ раҳбари бошчилигидаги делегация Қобулда учрашувлар ўтказди

Дата: 13:12, 11-07-2018.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – 8-9-июл кунлари Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Қобул шаҳрида Афғонистон Ҳукумати Ижрочи Раиси Абдулла Абдулла, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббани, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ҳамид Карзай ва бошқа нуфузли жамоатчилик ва сиёсат арбоблари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муасасасининг матбуот хизмати.

“Учрашувларда Афғонистондаги вазият ҳамда тинчлик жараёни, мамлакатни янада ривожлантириш масалалари бўйича кенг миллий бирдамликка эришиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев томонидан Қобул шаҳрида Афғонистоннинг қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни тадбиқ этиш, қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон-Афғонистон иқтисодий кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: http://www.xinhuanet.com/english/photo/2015-11/16/c_134822671.htm

Янгилик билан ўртоқлашиш: