Ўзбекистон ТИВ раҳбари Брюсселда ЕИ Комиссари билан учрашди
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Кеча, 4 октябрда Брюссел шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари бўйича Комиссари Невен Мимитса билан учрашди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
“Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари уларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.
Учрашувда “Марказий Осиё-Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам таъкидланган.