Ўзбекистон ТИВ раҳбари Чили ва Германия элчиларини қабул қилди

Дата: 14:39, 21-02-2018.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – 20-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чили Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси етиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Родриго Хосе Нието ва Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелдларни қабул қилди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлари вазирлиги матбуот хизмати.

Чили элчиси ўзининг ишонч ёрлиқларини тақдим етди.

“Қисқа маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Чили ҳамкорлигини икки томонлама шаклда ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, парламентлар ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш, маданий ва гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Чили ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш истиқболлари қўллаб қувватланди”, - деб таъкидланади хабарда.

Суҳбатдошлар БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалар, қатор минтақавий масалалар, хусусан, халқаро ҳамжамият эътибори марказида бўлган Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Элчига Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференцияда иштирок етиш таклифи берилди.

Германия элчиси билан бўлган суҳбат чоғида 2018-йил 26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференция кун тартиби ва унда Германия иштироки билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: http://www.taschkent.diplo.de/Vertretung/taschkent/ru/02/Botschafter__und__Abteilungen/Behoerdenleiter__und__Abteilungen.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: