Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕИ Олий вакили билан иккитомонлама музокаралар ўтказди

Дата: 07:30, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Куни кеча, 5 октябрда Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ЙИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Суҳбат бошида Вазир Евроиттифоқ раҳбариятига Биринчи Президент И.А.Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, қўшма институтларнинг бўлажак мажлислари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида 4-октябр куни бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашуви якунлари ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: