Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЭИР ядро дастури бўйича келишув ядро қуролини тарқатмаслик режимини кучайтиради деб ҳисоблайди

Дата: 14:30, 15-07-2015.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ - Ўзбекистон Эрон ва “олтилик” ўртасидаги келишув ҳалқаро хавфсизликни мустаҳкамлашига умид қилади. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов баёнот берди.

“Биз ушбу тузилган битим ядро қуролини тарқатмаслик, ҳудудий ва халқаро ҳавфсизлик режимини мустаҳкамлашига умид қиламиз”, – деди у РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан Тошкентдаги чоршанба кунги учрашуви давомида.

Ўз навбатида, С.Лавров, Тошкентдаги музокаралар давомида барча йўналишлар бўйича фикр алмашинуви бўлиб ўтишини таъкидлаб ўтди. “Президентлар томонидан келишган келишувлар бўйича иш қай ҳолатда эканлигини кўриб чиқамиз, Марказий Осиё минтақасидаги вазият юзасидан фикр алмашамиз, бизга дўстларимизнинг қарашларини билиш жуда муҳим”, – деди у.

Эслатиб ўтамизки, биз яқинда РФ ТИВ бошлиғи Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида хабар қилган эдик.

Кейинроқ, бугун эрталаб, ташриф бир кунга кечиктирилгани, ташриф дамомида Россия ташқи сиёсий муассасаси раҳбари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан учрашиши ҳақида ҳам маълумот берган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: