Ўзбекистон ТИВ раҳбари Федерику Могеринини Самарқанддаги конференцияда қатнашишга таклиф қилди

Дата: 19:08, 19-07-2017.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бруссел шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашди.

ТИВ маълумотига мувофиқ, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан ўзаро алоқаларга оид қатор масалалар муҳокама қилинди ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” вазирлар учрашувида кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

“Абдулазиз Камилов Федерика Могеринини шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида БМТ раҳбарлигида ўтказиладиган Марказий Осиёда хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш муаммолари бўйича халқаро анжуманга таклиф этди”, - дейилади чоршанба кунги хабарда.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: